Гасперини «Наполи»га қарши ўйинни трибунадан кузатади
«Рома» бош мураббийи «Кремонезе»га қарши баҳсда иккита сариқ карточка олди.
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
23.11.2025, Як.
Кремонезе
1
Рома
3
«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини А Серия доирасидаги «Наполи»га қарши учрашувда майдонда бўла олмайди.
Бугунги «Кремонезе»га қарши ўйинда (3:1) Гасперини бир дақиқа ичида икки сариқ карточка олди. Бунинг сабаби — иккинчи бўлимда ҳакамларга нисбатан билдирган ҳиссий норозиликлари бўлди.
Бош ҳакам уни 63-дақиқада майдондан четлатди ва интизомий чора сифатида мураббий навбатдаги турда майдонга чиқа олмайди. Шу боис «Рома» «Наполи»га қарши муҳим учрашувда бош мураббийсиз ўйнашига тўғри келади.
Насрулло Каримов
Журналист