locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гасперини инқилобни бошлашга тайёр. “Рома”нинг янги мавсуми қандай кўринишда бўлади?

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Гасперини инқилобни бошлашга тайёр. “Рома”нинг келаси йилги мавсуми қандай кўринишда бўлади?
Photo: gettyimages

Гасперини инқилобни бошлашга тайёр, агар шундай бўлса “Рома”нинг келаси йилги мавсуми қандай кўринишда бўлади? Римнинг “Рома” клуби таркибда тўрт-беш футболчини ўзгартиришни олдиндан сўраб “бўрилар” бош мураббийига айланган “Аталанта”нинг собиқ устози Жан-Пьеро Гасперини билан биргаликда янги мавсумни бошлаши аллақачон маълум бўлиб улгурди. Жисолфи жаноблари янги мутахассиснинг ўйин услубига мос тушадиган футболчиларни сотиб олишда жуда ҳам ҳушёр ҳамда оқилона юришларни амалга ошириши керак бўлади.

Дарвоза чизиғи:

Ёзда бажарилиши шарт бўлган дастлабки катта сай-ҳаракатлардан бири сифатида Мил Свилар билан шартномани янгилашни кўрсатиш мумкин. Раньерининг аралашуви туфайли томонлар мураккаб ҳафталардан сўнг оқ тутундан бир қадам узоқлашди. Яъни, “Рома” уч миллион ва қўшимча икки юз минг евро, жами уч миллион икки юз минг евро миқдоридаги суммани ликопча устига қўйди. Кейинги ҳафта сўнгги деталлар келишиб олинади. Яқинда агентини ўзгартирган Голлини клубни тарк этмоқда. Араб жамоалари дарвозабонга алоқага чиқишган. “Сариқ ва қизиллар”нинг иккинчи дарвозабони вазифасини Монтипо амаллашга ҳаракат қилиб кўради. Учинчи қўриқчи Зелезни бўлиши кутилмоқда. Пол “Ювентус”дан келган ҳамда у ПСЖ билан шартнома имзолаган Мариннинг ўрнини эгаллайди.

Ҳимоя чизиғи:

Ҳимоя чизиғида кичик ўзгаришлар юз беради. “Бўрилар” Нелсон ва Ҳуммелс билан хайрлашиб бўлди, бироқ ижарадан қайтаётган Хермосо ҳамда Кумбулла каби футболчилар ҳам хайр дейишга тайёр туриши керак. Чунки ҳар иккови ҳам мураббийнинг режаларига кирмайди. Манчини ва Ндикага тегилмайди. Анжелино билан клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейин Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол”и музокаралар ўтказишга қайтиши мумкин. “Рома” Де Кёйпер ҳамда Госенсдан фойдаланиши мумкин, аммо улар ҳам Саудия ва “Селтик” томонларга кетиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас.

Ярим ҳимоя чизиғи:

Гасперини яна Коне-Кристанте жуфтлигидан фойдаланиши мумкин. Биринчиси мураббийнинг ўйин услубига тушадиган мукаммал футболчи, иккинчиси эса садоқатли ва аксинча унинг “Комо” клубига трансфер қилиб юборилиши ҳам блоклаб қўйилган. Передес кетаётган бир пайтда, Писилли сотиб юборилмайди. “Бока” 3.5 миллион евро атрофида пул тўлайди. Марказга “Брайтон” футболчисини олиб келиш маъқулланган. Пеллегрини жароҳати туфайли сотилмайди ва Жан Пьеро Жаллоросси сардорини жонлантиришга ҳаракат қилади.

Ҳужум чизиғи:

Ҳужум чизиғи қандай кўринишда бўлиши ҳақидаги “Рома”нинг ҳар бир қарори биз учун ҳам қизиқарли бўлиши турган гап. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов “сариқ ва қизиллар” сафида янги мавсумни бошлайдими, ёки йўқми буниси ҳозирча бизга қоронғу. Римликларнинг ҳужум чизиғида тартибсизлик ҳукмронлик қилмоқда. Абраҳам Моуриньонинг “Фенербахче”сига кўчиб ўтади. “Эвертон” ҳам собиқ футболчига қизиқиш билдирмоқда. Элдор Шомуродов ва Довбикка “бўрилар” нарх белгилайди. Украиналик ҳужумчи ҳозирча бошқа клублардан катта чақирувларни олгани йўқ. Элдор эса янги мураббийга мослашишни хоҳлайди. Бу вазият Крстовичга ёқади, чунки Скамакка ғояси ҳали амалга ошмаган. Лукка “Наполи”га ўтишга яқин. Матиас ҳамда Эл Шаарави “Рома”да қолишади. Аммо, Гасперини 3-4-3 учун чап қанотда ўзгариш қилиши кутилмоқда. Балданзи ("Удинезе" ва "Торино"га ёқади) Гаспни ишонтирмоқчи. Яқин ҳафталарда "Рома" ва Дибала ўртасида шартномани узайтириш бўйича учрашув бўлиб ўтади.

Бир неча кун олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган сардоримиз Элдор Шомуродов айни пайтда тўп сураётган жамоасининг яқин келажакдаги режалари ҳақида билганларимиз ҳозирча шулар. Булларнинг барчаси ўрганишлар натижасида ёзилганлар ҳалос. Ҳаётда қандай бўлишини вақт кўрсатади. Ҳозирча клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати барчани диққат-эътиборини тортмоқда. Ушбу турнирдан сўнг, ким билади дейсиз, балки дунёнинг турли ҳудудларидан келган жамоалардан Европанинг грандларида кўришимиз мумкин бўлган янги номлар пайдо бўлиб қолар. Шомуродовга эга “Рома”даги курашда омад тилаймиз. 14 рақам эгасининг келаси йилги мундиалга юқори спорт формаси билан етиб бориши биз ўзбек халқи учун жуда ҳам муҳим. Терма жамоамиз ҳақида ҳали кўп гаплашамиз. “Рома”да эса, мана шундай вазият.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг