locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гарсия фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Ўйинчининг «қироллик клуби» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гарсия фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

«Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Грэм Бэйли хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Ньюкасл» 22 ёшли футболчини ўз трансфер мақсади сифатида белгилаб олган.

«Қарғалар» ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва келаётган мавсумлар оралиғида «қаймоқранглилар»га испаниялик футболчи бўйича таклиф билан чиқишлари мумкин.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, ёш ҳужумчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади. Ўйинчининг «қироллик клуби» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг