locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гарри Кейн «Бавария» билан янги шартнома бўйича келишувга эришди

Томонлар янги келишув муддатини 2029 йилгача белгилаш масаласида бир фикрга келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн жамоа билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Томонлар янги келишув муддатини 2029 йилгача белгилаш масаласида бир фикрга келган. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк ўзининг CF Bayern Insider нашрида хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Бавария» раҳбарияти ва футболчининг вакиллари шартноманинг асосий шартларини келишиб олган. Ҳозирда томонлар тасвир ҳуқуқлари ва бошқа айрим тафсилотларни муҳокама қилмоқда. Келишув якунига етгач, янги шартнома расман имзоланиши кутилмоқда.

Мюнхен клуби англиялик ҳужумчини узоқ муддатга сақлаб қолишни устувор вазифаларидан бири деб ҳисобламоқда. Кейннинг ўзи ҳам Германиядаги фаолиятидан мамнун ва «Бавария» сафида янги совринларни қўлга киритиш ниятида.

Маълумот учун, Гарри Кейн 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га трансфер қилинган. Фалькнинг маълумотига кўра, клуб янги шартномани 26 октябрь куни ўтказиладиган «Олтин тўп» маросимига қадар расмийлаштиришни истамоқда. Ҳозирча келишув расман эълон қилинмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг