Гари О'Нил катта эҳтимол билан «Ипсвич Таун» бош мураббийига айланади
Франциянинг «Страсбург» клуби бош мураббийи Гари О'Нил яқин орада фаолиятини «Ипсвич Таун»да давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри нуфузли инсайдери Дэвид Орнштейн X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, Англия клубининг инглиз мутахассиси билан ҳамкорлик борасидаги музокаралари якуний босқичга келган. О'Нил муқаддам Премьер-лигада «Борнмут» ва «Вулверхэмптон» клубларида бош мураббий сифатида муваффақиятли фаолият олиб борган эди.
Эслатиб ўтамиз, Саффолк графлиги жамоасини аввалроқ Киран Маккенна бошқарган эди. У ортда қолган мавсум якунларига кўра жамоани Англия Премьер-лигага олиб чиқди ва шундан сўнг фаолиятида танаффус қилишни истаб, клубни тарк этди.
Маълумот ўрнида, «Ипсвич Таун» ўз тарихи давомида Англия Кубоги ҳамда УЕФА Кубоги (ҳозирги Европа Лигаси) каби нуфузли совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлган.