Гари Невилл ЖЧ-2026 ғолиблиги учун асосий даъвогарни айтди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жаҳон чемпионати — 2026 ғолиблиги учун асосий даъвогарни айтди.
"Ўйлашимча, Франция ғалаба қозонади. Уларнинг терма жамоасида тўпни назорат қилиб туриш учун ажойиб жисмоний, психологик ва техник имкониятларга эга футболчилар йиғилган. Яна улар кескин қарши ҳужумга ўта олади. Уларнинг жамоаси бошқаларга қараганда яхшироқ мослашади, шунинг учун ҳам мен Франция жаҳон чемпиони бўлади деб ҳисоблайман.
Мен ҳар доим Англия терма жамоасига ишонч билан қарайман ва ғалаба қозониш учун имкониятимиз борлигини таъкидлайман. Ҳозирги жамоа мундиал ва Европа чемпионатидаги зафарга қанчалик яқин кела олишини аллақачон кўрсатди. Аммо бу сафар нимадир менга анча қийин бўлишини айтаётгандек", — дея Невиллнинг сўзларини келтиради The Sun.