locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гари Невилл: «Тухелга босим бўлиши табиий»

Англиялик собиқ футболчи Тухел ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гари Невилл: «Тухелга босим бўлиши табиий»
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг жаҳон чемпионати–2026 ярим финалида Аргентинага 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейинги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен унинг келажаги ҳақида ўйламаяпман. Унга бўлаётган босим тўлиқ асосли. Тухел муваффақиятга ўз услуби орқали эришишга ҳаракат қилди.

Кўпчилик унинг бу ўйинга ёндашувини маъқулламайди. Уни танқид қилишади, чунки у айнан кескин паллаларда ўйин тақдирини ўзгартира оладиган мураббий сифатида таклиф қилинган эди. Уни шу вазифани бажариши учун олиб келишди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади. Шунинг учун унга нисбатан босим кучаяди.

Лекин мен Англия бу турнирда чемпион бўлишини ҳеч қачон кутмаганман. Менимча, энг катта муаммомиз — ҳал қилувчи учрашувларда ва энг масъулиятли вазиятларда тўпни назорат қила олмаслигимиз. Бу Англия футболида кўп йиллардан бери давом этаётган муаммо», — деди Невилл Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг