locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гари Невилл: “Манчестер Сити”га бундан яхшироғи керак

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Гари Невилл: “Манчестер Сити”га бундан яхшироғи керак
Расм: gettyimages.com

Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл “Манчестер Сити” футболчилари — ўзбекистонлик Абдукодир Хусанов ва испаниялик Нико Гонсалес ҳақида танқидий фикр билдирди.

— Пеп Гвардиоланинг услуби шундан иборатки, янги футболчилар жамоага мослашишда аввал бошда қийналади, кейинги мавсумда эса тўлиқ мослашиб, яхшиланади. Балки Гонсалес ва Хусанов билан ҳам шундай бўлар. Аммо мен уларга қараб, “йўқ, улар ҳали жуда узоқда”, деб ўйладим.

Омар Мармуш эса жамоага дарров мослашганга ўхшади ва у албатта хавф туғдирадиган футболчи. Лекин Гонсалес ва Хусанов ҳақида менда бошқа фикр пайдо бўлди: “Агар Сити яна юқори поғонага қайтишни истаса, унда яхшироқ футболчилар керак бўлади”.

Агар “Сити” шундай ўйинчиларни қўшишда давом этса, менимча, рақиб клублар ҳозирча ундан қўрқмайди. Улар ёш ва истиқболли, лекин ўз ўйинини топиш учун анча вақт керак бўлади, — деди Невилл Overlap US подкастида.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг