locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди

Мундиал иштирокчилари сони 21тага етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди
ФОТО: Getty images

Гана терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Комор ороллари терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Гана жамоаси 10 турдан сўнг 25 очко тўплаб, "I" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Натижада Гана 5-бор мундиалда қатнашадиган бўлди. Жамоа 2006 йилги жаҳон чемпионатида дебют қилган ва шундан бери фақат 2018 йилги турнирни ўтказиб юборди.

Шу тариқа, Гана Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган 21-жамоа бўлди. Аввалроқ мусобақада иштирок этиш имконига эга бўлган жамоалар қуйидагилар эди: Мексика, АҚШ, Канада (мезбон сифатида), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Ўзбекистон, Янги Зеландия, Аргентина, Эквадор, Бразилия, Колумбия, Уругвай, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср ва Жазоир.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг