locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Галлахер АПЛга қайтишга тайёр

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Галлахер АПЛга қайтишга тайёр
Фото: Getty Images

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер АПЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли англиялик футболчига "Ньюкасл" даъвогарлик қилмоқда. Қайд этилишича, Галлахер Мадрид клубига янги футболчилар келгач, камроқ ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин. "Ньюкасл" бу трансфер учун 40 миллион евро сарфлашга тайёр.

Галлахер ўтган мавсумда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг