locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Жедсон Фернандеш ва Жон Дуран трансфери устида ишламоқда

Турк клуби ушбу ёзида янги харидлар учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ ажратган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Туркиянинг «Галатасарой» клуби «Спартак» яримҳимоячиси Жедсон Фернандеш ҳамда «Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси Жон Дуран номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда HT Spor нашри хабар тарқатди.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, москваликлар Жедсон Фернандешни 25-30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Қайд этилишича, «Галатасарой» раҳбарияти бўлажак трансферлар ойнаси учун умумий ҳисобда 100-120 миллион евро атрофида маблағ ажратган.

Якунланган мавсумда Жедсон Фернандеш барча турнирлар доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали португалиялик яримҳимоячининг бозор нархини 16 миллион евродан баҳоламоқда.

Маълумот ўрнида, «Зенит» колумбиялик ҳужумчи Жон Дуранни жорий йилнинг 9 февраль куни Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клубидан ижарага олган эди. Унинг ижара шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунигача амал қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг