locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» яримҳимоячиси Ноа Ланг «Энфилд»даги баҳсда оғир жароҳат олди

Футболчи майдонни замбил ёрдамида тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Ливерпул»га қарши жавоб учрашувида (4:0) Туркиянинг «Галатасарой» жамоаси аъзоси Ноа Ланг бармоғидан жиддий жароҳат олди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Ланг майдон четидаги реклама щитига урилиб кетиши натижасида бармоғига шикаст етган. Футболчининг жароҳати кучли қон кетиши билан кузатилган ва у бир муддат майдонда ётиб қолган. Якунда шифокорлар уни замбил ёрдамида майдондан олиб чиқиб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» плей-оффнинг ўтиш босқичида «Ювентус»ни (умумий ҳисоб 7:5) мағлуб этиб, ушбу босқичга етиб келган эди. Жорий мавсумдаги Чемпионлар лигасининг финал учрашуви 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг