«Галатасарой» ва «Наполи» Осимхен борасида музокараларни давом эттирмоқда
Фото: Getty Images
Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимхен "Галатасарой"да қолишга қарор қилган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг трансфер қиймати бўйича икки клуб ўзаро келиша олмаяпти. Натижада барчаси бир муддатга тўхтаб қолганди.
Аммо яқинда клублар ўртасидаги музокаралар қайта тикланган.
Қайд этилишича, "Наполи" 26 ёшли Осимхеннинг трансфери бўйича "Галатасарой"га ўзи таклиф юборган.
Виктор Осимхен ўтган мавсум "Галатасарой" сафида ижара асосида тўп тепган эди. Ўтган давр мобайнида нигериялик футболчи 41 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урди ва шерикларига 8 та голли узатмани амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор