locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Угартени ижарага олмоқчи

Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2029 йилнинг июнида якунига этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» Угартени ижарага олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" таянч ярим ҳимоячиси Мануэл Угарте қишки трансферлар даврида жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда журналист Эрол Эвсен хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Галатасарой” клуби 24 ёшли уругвайлик ўйинчига жиддий қизиқмоқда. Турк клуби уни ижарага олишга ҳаракат қилади. Футболчи “қизил иблислар”даги ҳолатидан мамнун эмас.

Угарте жорий мавсумда АПЛ доирасида 10 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам самарали ҳаракат қилгани йўқ. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2029 йилнинг июнида якунига этади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 35 млн еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг