«Галатасарой» Троссардни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images
“Арсенал” клуби вингери Леандро Троссард фаолиятини “Галатасарой”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Transfer News Live хабар берди.
Манбага кўра, бельгиялик футболчининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда - унинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Туркия клуби ҳужумдаги муаммоларини 30 ёшли Троссардни сотиб олиш орқали ҳал қилмоқчи.
Ўтган ойда Леандро Троссарга Туркиянинг бошқа бир клуби - "Фенербахче" қизиқиш билдираётганди.
Шунингдек, "Наполи", "Аталанта" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари ҳам даъвогарлар қаторида тилга олинди. Transfermarkt талқинига кўра, футболчининг нархи 22 млн еврога тенг.
Баҳром Бобонов
Редактор