locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Рюдигерни ўз сафига қўшиб олмоқчи

32 ёшли ҳимоячининг “қаймоқранглилар” билан битими мавсум якунида ниҳоясига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» Рюдигерни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Реал” ҳимоячиси Антонио Рюдигер “Галатасарой”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар берди.

Манбага кўра, германиялик футболчининг Мадрид клуби билан шартномани узайтириш масаласи ҳамон очиқ қолмоқда. 32 ёшли ҳимоячининг “қаймоқранглилар” билан битими мавсум якунида ниҳоясига етади.

Истанбул клуби эса қишки трансфер ойнасида айнан шу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. У жамоани кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Қайд этилишича, Антонио таклифларга очиқ. “Галатасарой” тез орада таклиф билан футболчига боғланиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг