locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Галатасарой” Рафаэль Леау учун янги таклиф тайёрламоқда

Аввалроқ “Галатасарой” футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилгани, бироқ “Милан” бу таклифни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Галатасарой” “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леауни трансфер қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Журналист Саша Тавольерининг маълумотига кўра, Истанбул клуби 27 ёшли португалиялик футболчи учун яқин соатларда янги таклиф билан чиқиши кутилмоқда. Леаунинг ўзи ҳам фаолиятини “Галатасарой”да давом эттириш вариантига қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ “Галатасарой” футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилгани, бироқ “Милан” бу таклифни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Леау барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг