«Галатасарой» Рафаэл Леау трансфери устида ишламоқда
Туркияликлар португалиялик футболчига 10 миллион евро маош таклиф қилди.
ФОТО: Getty Images
«Милан»нинг португалиялик ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини «Галатасарой»да давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда журналист Даниеле Лонго. Аввалроқ вингер ёзда Италия клубини тарк этишини маълум қилган эди.
Манба берган хабарга кўра, Туркия жамоаси футболчига йиллик 8 миллион евро маош ва яна 2 миллион евро бонус кўзда тутилган шартнома таклиф қилмоқда. Италияликлар эса ушбу трансфер учун тахминан 60 миллион евро талаб қилади.
Ортда қолган мавсумда 26 ёшли португалиялик футболчи барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.
Насрулло Каримов
Журналист