“Галатасарой” Петрович билан музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images
“Челси” посбони Жорже Петрович фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Fanatik хабарига кўра, “Галатасарой” 24 ёшли сербиялик киперни сотиб олмоқчи.
Аввалроқ унга “Сандерленд” клуби ҳам қизиқиш билдирганди.
Петрович "Галатасарой"га боришни афзал кўрган бўларди. Аммо жиддий муаммо бор - турк клуби "Челси" сўраётган нархни қиммат деб ҳисобламоқда. Лондонликлар дарвозабонни сотиш орқали 25 миллион евро ишлаб олмоқчи.
"Челси" сафида Жорже Петрович 31 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ўтказиб юборган.
Баҳром Бобонов
Редактор