locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» «МЮ» яримҳимоячиси билан музокаралар олиб борди

Шунингдек, турклар манкунианликлар билан ҳам алоқа ўрнатди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Галатасарой» Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячиси Мануэль Угарте билан музокаралар ўтказди. Шунингдек, турк гранди ўзаро алоқаларни манкунианликлар билан ҳам ўрнатди. Бу ҳақда журналист Эрол Евкен X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, «Галатасарой» 24 ёшли футболчи учун «қизил иблислар»га қулай таклиф тақдим қилган, аммо ҳозирча бу келишув расмийлаштирилмаган.

Жорий мавсумда Угарте барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушган, аммо гол ёки ассист билан ажралиб турмаган.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 30 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг