«Галатасарой» Мусиала трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Футболчи Мюнхен клубида қолади.
ФОТО: Getty images
Туркиянинг «Галатасарой» клуби «Бавария» ярим ҳимоячиси Жамал Мусиаланинг эҳтимолий трансфери ҳақида тарқалган хабарларни расман инкор қилди.
Клуб вакили Fanatik нашрига берган изоҳида «Галатасарой» Мусиала ёки «Бавария» билан ҳеч қандай келишувга эришмаганини маълум қилди.
«Клубимиз Жамал Мусиала ва "Бавария" билан келишувга эришгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда жамоатчиликка маълум қиламиз», — деди «Галатасарой» вакили.
Аввалроқ бир қатор ОАВ ва инсайдерлар турк клуби Мусиалани ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бораётганини хабар қилган эди.
Уларнинг маълумотига кўра, 23 ёшли Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси «Галатасарой»га ижара асосида ўтиши мумкин эди. Бироқ бу маълумот расмий тасдиғини топмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист