«Галатасарой» Мората билан ижара шартномасини бекор қилди
Фото: Getty Images
“Галатасарой” клуби Альваро Мората билан ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўзаро келишув асосида шундай қарорга келишган.
“Милан” ижара муддатидан аввал якунлангани учун туркияликларга 5 миллион евро компенсация пули тўлайди. Аслида 32 ёшли испаннинг битими 2026 йил 20 январгача мўлжалланганди.
Қайд этилишича, Мората келишув бекор қилиниши учун тахминан 650 минг евродан воз кечган. “Комо” эса футболчини “Милан”дан сотиб олиш борасида келишиб олишгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Альваро Туркиядаги ярим мавсумлик фаолиятида 12 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист