locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Мартинеллини сотиб олишга жиддий киришди

Мартинеллининг «Арсенал» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» Мартинеллини сотиб олишга жиддий киришди
ФОТО: Getty images

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Мартинелли «Галатасарой»нинг қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.

Манбага кўра, Туркия клуби эҳтимолий трансфер бўйича аллақачон Лондон клубига сўров юборган ва томонлар футболчининг тахминий трансфер қийматини муҳокама қилган.

Лондонликлар айни пайтда «Ювентус»дан Кенан Йылдыз, «Атлетико»дан Хулиан Альварес, «Эвертон»дан Илиман Ндиайе ва «Борнмут»дан Эли Крупи каби футболчиларни кузатмоқда.

Мартинеллининг «Арсенал» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади ва клубда уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд. 25 ёшли футболчи 2019 йилдан буён лондонликлар сафида тўп тепиб келмоқда. Шу вақт ичида у барча турнирларда 278 та ўйинда 62 та гол ва 36 та голли узатма қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг