locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Марк Касадога қизиқиш билдирмоқда

«Барселона» яримҳимоячиси эса ушбу таклифни рад этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Галатасарой» Мадриднинг «Атлетико» клуби билан бир қаторда «Барселона»нинг 22 ёшли яримҳимоячиси Марк Касадога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, испаниялик футболчи аллақачон турк гранди сафига ўтиш вариантини рад этган. Касадо қишки трансферлар ойнасида «кўк-анорранглилар» сафини тарк этишни режалаштирмаяпти.

Таъкидланишича, футболчининг шартномасида 100 млн евро миқдоридаги товон пули банди мавжуд.

Жорий мавсумда Касадо барча мусобақаларда 19 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг