locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Конрад Хардернинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда

Sky Germany журналисти Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, Туркия клуби 21 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» Конрад Хардернинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда
photo: gettyimages

"Галатасарой" "RB Лейпциг" ҳужумчиси Конрад Хардерни ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Sky Germany журналисти Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, Туркия клуби 21 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

Мауро Икарди жамоани тарк этганидан кейин "Галатасарой" янги марказий ҳужумчи излаш ишларини тезлаштирган ва бир нечта номзодни рўйхатга киритган.

Хардер ўтган ёзда "Спортинг"дан "RB Лейпциг"га кўчиб ўтган, аммо Германиядаги дебют мавсуми у қадар омадли кечмади. Даниялик футболчи Бундеслигада 29 та ўйинда 3 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.

Манбага кўра, Хардер "Галатасарой"га ўтишга қарши эмас. Энди якуний қарор "RB Лейпциг" раҳбариятига боғлиқ.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг