locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Камавинга учун 35 млн евро таклиф қилди

Камавинганинг “Реал” билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» Камавинга учун 35 млн евро таклиф қилди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Реал” клуби яримҳимоячи Эдуардо Камавинга бўйича таклиф олди. Бу ҳақда FotoMach хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Туркиянинг “Галатасарой” клуби «қаймоқранглилар»га 35 миллион евро миқдорида таклиф юборган, бироқ Испания грандида бу сумма кулгили деб топилган. Камавинга "Реал"да қолиши кутилмоқда.

Янги мавсумда 23 ёшли франциялик футболчи Испания чемпионатининг барча учта ўйинида майдонга тушиб, ҳеч қандай натижа кўрсатмади.

Камавинганинг “Реал” билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг