«Галатасарой» футболчиси Бундеслига клубига ўтди
Фото: Getty Images
“Унион” клуби ҳимоячи Деррик Кен трансферини эълон қилди.
Футболчи “Галатасарой”дан Бундеслигага йўл олди. Туркия клуби унинг трансферидан 4 миллион евро ишлаб олди. Шунингдек, 500 минг евро миқдорида бонуслар кўзда тутилганини маълум қилди.
Агар футболчи қайта сотилса, берлинликлар бу трансфердан келадиган умумий даромаддан 20 фоизини "Галатасарой"га беради.
Кен ўтган мавсумни "Вердер"да ижара асосида ўтказди.
“Галатасарой” эса ҳимояни кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити” футболчиси Мануэл Аканжи билан музокара ўтказмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист