locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Эдерсон учун қанча таклиф қилгани маълум

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» Эдерсон учун қанча таклиф қилгани маълум
Фото: Getty Images

“Галатасарой” клуби “Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон борасида музокараларни давом эттирмоқда, дея хабар беради журналист ва инсайдер Никола Скира.

Манбага кўра, томонлар 31 ёшли бразилиялик кипер бўйича бир тўхтамга келганича йўқ. Туркия клуби Эдерсоннинг трансфери учун 10 миллион евро таклиф қилган. Бироқ “шаҳарликлар” бу таклифга рози бўлмоқчи эмас. Улар “Галатасарой”дан суммани оширишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эдерсон 2017 йилдан бери «шаҳарликлар» cафида тўп сурмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги битими 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг