«Галатасарой» Эдерсон трансфери учун 3 млн евро таклиф қилди
Фото: Getty Images
"Галатасарой" клуби “Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсони сотиб олиш учун “шаҳарликлар”га таклиф жўнатди.
Fanatic нашрида айтилишича, туркияликлар 31 ёшли бразилиялик посбонни ўз сафига кўришни истамоқда. “Галатасарой” "Сити"га Эдерсонни ўз сафига қўшиб олиш учун 3 миллион евролик илк таклифни жўнатди.
Бразилиялик посбонни "Сити" 2017 йилда "Бенфика"дан 40 миллион эвро эвазига сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги битими 2026 йилнинг ёзида ўз якунига етади.
Маълумот учун, Эдерсон "шаҳарликлар" сафида жами 372 ўйинда майдонга тушиб, 168 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Баҳром Бобонов
Редактор