locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Эдерсон билан келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» Эдерсон билан келишувга эришди
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Яғиз Сабунчиўғли хабар берди.

Манбага кўра, клуб ва футболчи шахсий шартнома бўйича келишувга эришган.

Ҳозирда Эдерсоннинг трансфер суммаси борасида музокаралар давом этмоқда. Агар «Галатасарой» манчестерликлар билан келиша олса, трансфер тез орада амалга ошади.

Қайд этилишича, “Галатасарой” 31 ёшли бразилиялик кипернинг трансфери учун 3 миллион евро таклиф қилган.

У 2017 йилдан бери “шаҳарликлар” сафида тўп суриб келади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг