«Галатасарой» Эдерсон билан келишиб олди
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли бразилиялик посбон Истанбулнинг “Галатасарой” клуби билан шартнома бўйича келишиб олди.
Эндиликда “Галатасарой” раҳбарияти “Манчестер Сити” билан трансфер масаласида музокараларни бошлайди. Битим қиймати тахминан 10 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Эдерсон 2017 йилда “Бенфика”дан “Сити”га 40 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. У ўтган мавсумда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 53 та гол ўтказиб юборган ва 13 ўйинда дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган. Transfermarkt портали унинг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист