«Галатасарой» Доннаруммага таклиф билан чиқди
Фото: Getty Images
Италия терма жамоаси ва “ПСЖ” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Галатасарой” кипер бўйича такли билаг чиққан.
Доннарумманинг парижликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Қайд этилишича, Истанбул клуби Доннарумманинг ҳозирги жамоаси билан ҳамкорликни давом эттириш борасида ҳали келишувга эриша олмаганидан фойдаланмоқчи.
Маълумот учун, Доннарумма “Милан” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилнинг июль ойида эркин агент сифатида “ПСЖ” билан шартнома имзолагaн.
Розикжон Султонмуродов
Журналист