locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Бруну Фернандешни нишонга олди — манба

Турк гранди келаси мавсум олдидан таркибни кучайтиришни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Галатасарой» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандешни трансфер қилиш вариантни кўриб чиқмоқда. Туркия клуби келаси мавсумдаги Чемпионлар Лигаси ўйинлари олдидан таркибни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Takvim нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Галатасарой» аввал ҳам португалиялик хавбекни сотиб олишга уриниб кўрган эди. Клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси вақтида Фернандеш билан яна алоқага чиқишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда 31 ёшли яримҳимоячи барча турнирлар доирасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Фернандешнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг