locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» Бруну Фернандешга қизиқиш билдирмоқда

Фернандеш хизматларига «Милан» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарой» Бруну Фернандешга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Бруну Фернандеш «Галатасарой»нинг трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, Туркия гранди аввалги муваффақиятсиз уринишдан сўнг португалиялик футболчига бўлган қизиқишини яна тиклаган. «Галатасарой» Фернандешни ўз сафига қўшиш учун музокараларга тайёрланмоқда.

Фернандеш хизматларига «Милан» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ҳар икки клуб ҳам «Галатасарой» таклиф қилаётган шартларни такрорлашга тайёр эмас. Шу сабабли айни пайтда туркияликларнинг таклифи 32 ёшли футболчи учун энг жозибадор вариант бўлиб турибди.

Фернандеш ушбу мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида барча турнирларда 7 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг