locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарай» Мауро Икарди билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарай» Мауро Икарди билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади
ФОТО: Getty Images

«Галатасарай» клуби 32 ёшли аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Истанбул клуби Икардининг жамоада қолишини истамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлса-да, раҳбарият қишки трансфер ойнасида уни қўйиб юбормасликка қатъий бел боғлаган.

Икарди 2023 йилнинг ёзида «ПСЖ»дан 19 миллион евро эвазига «Галатасарай» сафига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у барча турнирлар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, тажрибали форварднинг бозор қиймати 8 миллион евродан иборат.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг