Гакпо «Ливерпул»даги келажаги борасида қарор қабул қилди
Тransfermarkt портали ҳужумчининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” ҳужумчиси Коди Гакпо катта эҳтимол билан жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда Indykaila News хабар берди.
Манбага кўра, Арне Слот истеъфосидан кейин футболчи клубни тарк этмоқчи экани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Манбада айтилишича, нидерландиялик футболчи жамоадаги ҳолатидан мамнун ва янги бош мураббий тайинланишини кутмоқда.
Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. У 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали ҳужумчининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.