locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Габриэл Жезуснинг “Барселона”га трансфери тафсилотлари маълум бўлди

29 ёшли ҳужумчи 31 август куни Барселонага келиб, тиббий кўрикдан ўтиши ва шартнома имзолаши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ва “Арсенал” бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезус трансфери бўйича келишувга эришди. Клублар битимни якунлаш учун зарур ҳужжатларни алмашиб бўлган. Бу ҳақда инсайдер Fabrizio Romano маълум қилди.

Келишувга кўра, “Барселона” футболчи учун “Арсенал”га 10 миллион евро тўлайди. Яна 4 миллион евро бонуслар кўринишида берилиши мумкин. Бундан ташқари, Лондон клуби Жезуснинг келажакдаги трансферидан 20 фоиз улуш олади.

29 ёшли ҳужумчи 31 август куни Барселонага келиб, тиббий кўрикдан ўтиши ва шартнома имзолаши кутилмоқда. Унинг янги келишуви 2028 йил июнигача мўлжалланган бўлиб, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Габриэл Жезус 2022 йилдан буён “Арсенал” сафида тўп суриб келмоқда. У Лондон клуби таркибида барча мусобақаларда 123 та учрашув ўтказиб, 32 та гол ва 22 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг