Габриел Жезус: «Жамоанинг ҳужум чизиғини яхшилаш учун келдим»
Каталония клубига янги келиб қўшилган Габриел Жезус Барселона ҳужум чизиғи ҳақида фикр билдирди.
photo: Barcelona FC
Каталония клубига янги келиб қўшилган Габриел Жезус Барселона ҳужум чизиғи ҳақида фикр билдирди:
“Менинг ўз хусусиятларим ва қобилиятларим бор. Жамоанинг ҳужум чизиғини яхшилаш учун келдим, деб ўйламайман, чунки улар ҳозирнинг ўзида ҳам жуда кучли. Мен фақат ёрдам бериш учун келдим”,-деди футболчи.
Маълумот ўрнида 29 ёшли ҳужумчи «кўк-анорранглилар» билан 2029 йил июнига қадар мўлжалланган битимга имзо чекди.
Жезус «Барселона» сафида 6 сентябрь куни Ла Лига 4-тури доирасидаги «Валенсия»га қарши сафар беллашувида дебют қилиши мумкин.
Иброҳим Жалолов
Редактор