Габриэл Жезус: «Ливерпуль» чемпион бўлганида улар ҳам стандартлардан кўплаб голлар уришганди
Габриэл Жезус жамоанинг жорий мавсумда стандарт вазиятларга жуда кўп таяниб ўйин ташкил қилгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди:
«Тўғрисини айтсам, ҳаваскорлар лигасида ўйнаб улғайган бразилиялик сифатида стандарт вазиятларга бунчалик урғу берилиши мени бироз ташвишга солади, аммо бу ҳам футболнинг бир қисми.
Бироқ биз фақат стандартлардан гол ураётганимиз йўқ. Майли, улардан жуда кўп гол ургандирмиз, лекин бу бизнинг яширин қуролимиз бўлиб, ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда фарқни юзага келтирмоқда. Чунки Премьер-лигада жисмоний ҳолат жуда муҳим аҳамиятга эга.
Бошқа жамоалар ҳам стандарт вазиятлардан фойдаланишади. Масалан, ўтган йили «Ливерпуль» чемпион бўлганида улар ҳам стандартлардан кўплаб голлар уришганди. Бизчалик кўп эмас, албатта, лекин барибир уришган. Шу сабабли бу мени у қадар хавотирга солмайди. Аммо барибир, қалбимнинг туб-тубида, ҳаваскорлар футболида ўсган бразилиялик сифатида», – деди футболчи.