locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Габриэл Жезус фаолиятини \"Милан\"да давом эттириши мумкин

Томонлар футболчини ижарага олиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Габриэл Жезус фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин
photo: gettyimages

Лондондаги "Арсенал" клуби бразилиялик ҳужумчиси Габриэл Жезус фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлуиджи Лонгари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 28 ёшли Жезуснинг хизматларини "Милан"га яна таклиф қилишган. Айни пайтда томонлар футболчини ижарага олиш масаласини муҳокама қилмоқда. Қайд этилишича, ҳозирда "Милан" ҳужумчининг жисмоний ҳолатига баҳо бермоқда, аммо воқеалар ривожи Рождестводан кейин давом этиши кутилмоқда.

Жорий мавсумнинг бошида Жезус хочсимон боғламларининг узилиши туфайли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. У сафга қайтганидан сўнг учта ўйинда майдонга тушди, аммо голли ҳаракат қилмади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг