locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Габриэл Жезус фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

29 ёшли футболчига «Милан» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Милан» ва «Ювентус» клублари «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезусни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, ҳар икки жамоа 29 ёшли футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан.

«Арсенал» бразилиялик ҳужумчини 30–35 миллион еврога сотишга тайёр. Лондонликлар ушбу маблағни янги ҳужумчи сотиб олишга сарфлашни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Жезус барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та ассист муаллифи бўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчини 20 миллион еврога баҳолагн.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг