locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Gabriel Martinelli: «Сариқ футболкани кийиш — катта босим, бироқ айнӣ дамда бу фахрли имтиёздир»

Бразилиялик футболчи терма жамоада ўйнаш ҳақида гапирди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ва Лондоннинг «Arsenal» клуби ҳужумчиси Gabriel Martinelli Жаҳон чемпионатида миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиш жараёнида қандай босимни ҳис этаётгани ҳақида гапирди.

«Албатта, ушбу сариқ футболкани кийганимизда, зиммамизга қанчалик катта босим тушишини яхши англаймиз. Тўғрисини айтсам, бу либосни кийишнинг ўзи — улкан имтиёз. Мамлакатимиз, халқимиз ва оиламиз номидан майдонга тушиш — ажойиб туйғу. Бразилия шарафини ҳимоя қилаётганимиздан чексиз фахрланамиз. Биз зиммамиздаги босимни ҳам, жамоамизда қандай савиядаги футболчилар йиғилганини ҳам биламиз. Шунинг учун бор эътиборимизни майдонга тушиб, терма жамоа учун ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга қаратамиз», — дея Martinelli’нинг сўзларини X ижтимоий тармоғидаги DailyAFC саҳифаси келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг ортида қолган икки туридан сўнг, Бразилия терма жамоаси 4 очко жамғарган ҳолда «C» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Пентакампеонлар» гуруҳдаги сўнгги учрашувни 25-июн куни Шотландия терма жамоасига қарши ўтказишади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг