locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Габриэль Мартинелли “Ал-Ҳилол”га ўтишга яқин

Келишув қиймати 60 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” вингери Габриэль Мартинелли фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубида давом эттириши мумкин. Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга кирган ва трансфер тез орада амалга ошиши кутилмоқда.

Келишув қиймати 60 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда. Бразилиялик футболчи “Ал-Ҳилол” билан 2030-йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши ва йилига 20 миллион евро маош олиши мумкин.

Ҳозирча трансфер расман эълон қилинмаган, бироқ музокараларда иштирок этаётган барча томонлар келишув якунланишига ишонч билдирмоқда. Мартинеллининг “Арсенал”дан кетиши Лондон клубининг трансфер режаларига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Маълумот учун, 25 ёшли Мартинелли ўтган мавсум барча мусобақаларда 53 та учрашувда 11 та гол уриб, 7 та голли узатма амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг