locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Габриэл Мартинелли “Ал-Ҳилол”га ўтишга розилик берди

Айни пайтда томонлар келишувнинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” вингери Габриэл Мартинелли Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўтишга розилик берди. Бу ҳақда инсайдер Fabrizio Romano маълум қилди.

Манбага кўра, “Арсенал” ва “Ал-Ҳилол” ўртасидаги музокаралар якуний босқичга кирган. Трансфернинг умумий қиймати 65 миллион евродан ошиши кутилмоқда. Айни пайтда томонлар келишувнинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

25 ёшли бразилиялик футболчининг яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган. Шундан сўнг трансфер расман якунланиши мумкин.

Маълумот учун, Мартинелли 2019 йилдан буён “Арсенал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг