Габриел Магальяеш Сенегалга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олди
Учрашувда Бразилия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ФОТО: Getty Images
«Арсенал» ва Бразилия миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Габриел Магальяеш Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувида (2:0) жароҳат олди ва 64-дақиқада майдонни тарк этди.
Ўйиндан кейин Жанубий Америка жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти футболчининг аҳволи ҳақида гапирди.
«Габриелда жароҳат борми — билмайман. У қовурға мушагида ноқулайлик сезгандек туюлди. Эртага уни кўрикдан ўтказамиз. Бундай ҳолат юз берганидан жуда афсусдамиз. Унга тезроқ соғайиб кетишини тилайман», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради ESPN.
Маълумот учун, Магальяеш жорий мавсум клуб сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист