Gabriel Magalyaesh FIFA кунларидаги ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади
Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Gabriel Magalyaesh «пентакампеонлар»нинг Франция ва Хорватияга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерациясининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар берди.
22 март куни Англия Лига Кубоги финали доирасида «Манчестер Сити»га (0:2) қарши кечган баҳсдан сўнг, футболчи ўнг тиззасидаги оғриқдан шикоят қилган. Тиббий текширув натижалари Magalyaeshнинг FIFA доирасидаги халқаро учрашувларда иштирок этишга тайёр эмаслигини тасдиқлади. Терма жамоа таркибида унинг ўрнига бошқа футболчи чақирилмаслиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси 26 март куни Франция, 1 апрелда эса Хорватия билан куч синашади.
2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръа натижаларига кўра, Бразилия терма жамоаси «C» гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олган.