Габонлик футболчи 11-қаватдан қулаб тушиб, вафот этди
ФОТО: Transfermarkt.com
Габон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Аарон Бупендза Хитойда кўп қаватли уйнинг 11-қаватидан қулаб тушиб, вафот этди. Бу ҳақда Фанатик нашри хабар бермоқда.
Ҳозирда маҳаллий полиция ҳодисанинг асл сабабини ўрганмоқда. Терговчилар уч хил вариантни кўриб чиқмоқда.
Биринчи, бахтсиз ҳодиса, иккинчи, ўз жонига қасд қилиш, учинчи эса қотиллик. Қайд этилишича, футболчи ўша пайтда хонада бўлган акаси билан жанжаллашган.
Маълумот учун, Бупендза “Чжэцзян Профессионал” клуби сафида ўйнаб келаётган эди. Марҳум, шунингдек, “Рапид Бухарест”, “Ал-Шабаб”, “Ал-Араби” ва “Хатайспор” каби клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Бундан ташқари, Бупензда 2016 ва 2023-йиллар оралиғида Габон терма жамоаси сафида ҳам тўп суриб, 34 та ўйинда майдонга тушган.
Насрулло Каримов
Журналист