Габон ҳукумати футбол бўйича миллий жамоа фаолиятини тўхтатди
Бунга Африка Миллатлар Кубогидаги муваффақиятсиз натижалар сабаб бўлган.
ФОТО: Getty images
Габон ҳукумати Марокашда бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубогидаги ўта муваффақиятсиз ўйинидан сўнг миллий терма жамоа фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.
Қарорни Габон спорт вазири вазифасини бажарувчи Симплис-Дезире Мамбула давлат телевидениесида ўқиб эшиттирди.
Турнирнинг гуруҳ босқичида Габон терма жамоаси учта ўйинда учта мағлубиятга учради ва бирорта ҳам очко тўплай олмади. Жамоа Камерунга 0:1, Мозамбикка 2:3 ва Кот-д'Ивуарга 2:0 ҳисобида олдинда боришига қарамай, якунда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳ босқичи якунларига кўра, Габон сўнгги ўринни эгаллади ва плей-оффга чиқа олмади.
Шунингдек, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Бруно Экуэле Манга учун терма жамоа эшиклари ёпилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист