locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фюллькруг «Милан»да тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга етиб келди

32 ёшли ҳужумчи фаолиятини А Серияда давом эттиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Вест Хем» ҳужумчиси Никлас Фюллькруг Италияга етиб келди. Бугун футболчи «Милан»га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар берди.

Манбага кўра, италияликлар лондонликлар билан 32 ёшли ҳужумчини мавсум охиригача ижара асосида олиш борасида келишувга эришган. Шартномада кейинчалик тўлиқ сотиб олиш опцисяси ҳам мавжуд. Кутилмоқдаки, барча расмий жараёнлар яқин вақт ичида якунланади ва германлик футболчи расман «россонери» футболчисига айланади.

Жорий мавсумда Фюллькруг барча мусобақаларда тўққизта учрашувда майдонга тушган бўлиб, ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб чиқмади. Умумий ҳисобда у майдонда 413 дақиқа ҳаракат қилган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 млн еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг