locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинни бошлади

Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини бошланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинни бошлади
photo: UFF

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинни бошлади

Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини бошланди.

Душанба куни бир маҳал машғулот ўтказган жамоамиз Олий лиганинг 2-тур учрашувлари якунлангач, бугундан эътиборан машғулотларни икки маҳалдан давом эттирмоқда.

Нодир Элибоев бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси куз фаслининг сўнгги ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида иштирок этиши режалаштирилган.

Шу боис йиғин давомида асосий эътибор футзалчиларнинг жисмоний тайёргарлигини янада кучайтириш, ўзаро ҳамжиҳатликни шакллантириш ҳамда ўйин амалиётини такомиллаштиришга қаратилмоқда.

Жорий мавсумдан бошлаб мамлакат чемпионатида ёш футзалчиларга ҳар бир учрашувда камида икки дақиқа майдонга тушиш тавсия этилган. Бироқ бу яхлитлик ҳамда ўзаро яхши тушунадиган жамоани шакллантириш учун етарли бўлмайди.

Шу сабабли ҳар бир турдан сўнг ташкил этилиши режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинлари халқаро мусобақалар олдидан ёшлар терма жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг